Поиск
RUUZ

Общество

АҚШ "Оҳангаронцемент" ва Усмоновга тегишли бўлган бошқа компанияларга нисбатан санкциялар киритди

Ўзбекистоннинг "Оҳангаронцемент" цемент заводи ва Алишер Усмоновнинг USM холдингига тегишли Akkermann Cement CA компанияси АҚШ санкциялари остида қолди.

173views0replies
0

akhancem.uz

Америка Қўшма Штатлари Алишер Усмонов холдингига кирувчи компанияларга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги сайтида маълумот берилган.
Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Алишер Усмонов компанияларига берилган бош лицензияни бекор қилди. Энди SDN рўйхатига тўғридан-тўғри ёки билвосита бизнесменга 50 фоиз ва ундан кўпроқ тегишли бўлган барча компаниялар киритилган.
Маълумот учун, SDN рўйхатидаги компанияларнинг активлари блокланади. Америка фуқаролари ва шахсларига улар билан ҳар қандай бизнес ёки битимлар олиб бориш тақиқланади.
Рўйхатга тушган компаниялар орасида USM Telecom, "Мегафон", "Дижитал Инвест", "Металлоинвест", Akkermann Cement ва унинг "Оҳангаронсемент" шуъба корхоналари бор. 11 июлгача ушбу компаниялар билан битимларни қисқартириш керак.
Тадбиркорга алоқадор деб топилган бир қатор шахслар ҳам санкциялар остида қолган. Улар орасида Швейцария, Венгрия, Кипр, Россия ва Ўзбекистон фуқаролари бор. Хусусан, Hamriyah Stee компанияси бош директори Шоҳруҳ Носирхўжаев, унинг рафиқаси Насиба Нарзиева ва Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиевалар рўйхатга киритилган.
173views0replies
0

Комментарии