• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 апреля 2023

Ўзбекистонда ОТМ талабаларига 2 курсдан ишлашга рухсат берилмоқда

Бунинг учун ОТМ ректори томонидан тегишли сертификат берилиши керак бўлади. Бу бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

432
0
t.me/eduuz

Ўзбекистонда талабаларга ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича иккинчи курсдан бошлаб ишлашга рухсат берилиши мумкин. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси тегишли қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Унга кўра, олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб олий таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади.

Қайд этилишича, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка ўтаётган талабаларни ишга қабул қилишда сертификат талаб қилинмайди. Талабаларни сертификат асосида мутахассислиги бўйича ишлашига фақат олий таълим муассасасида ўқиётган даврида рухсат этилади.

Лойиҳага кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига рухсат этувчи сертификат намунасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

432
0