Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда дугонасининг ёш боласини мунтазам уриб, қовурғасини синдирган энага 5 йилга қамалди — видео

Маълум бўлишича, энага аёл қилар ишни қилиб, болани бошқа дугонасининг уйига бериб юборган.

687views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд шаҳрида ўзига ишониб топширилган болани уриб, қовурғаларини синдирган энагага суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Судда маълум қилинишича, Ургут туманида яшовчи 37 ёшли судланувчи аёл Самарқанд шаҳрида ижарада яшаб, ўзи билан бирга яшаган танишининг фарзандига энагалик қилишга келишган. У бунинг эвазига ижара пулининг фақат ярмини тўлашини айтган. Судланувчи ҳали вояга етмаган боланинг шўхликларини кўтара олмаган ва уни доимий равишда уриб-дўппослаб келган.
"Балки онасидаги аламимни ундан олгим келдими, балки фарзандсизлигим менга таъсир қилдими, нега ҳаммага беради, менга бермайди, дедим. Ҳамма нарсани ўйладим. Бир марта урдим, лекин яхшигина урдим. Қўлидан, қорнидан чимчиладим, юзига, думбасига урдим", - дейди судланувчи аёл.
Қайд этилишича, айбини яшириш мақсадида болани даволаб бериш эвазига 500 минг сўм беришини айтиб, уни бошқа дугонасига бериб юборган. Аёл фарзанди қийноқларга чидаб яшаб, қийналиб нафас олаётганини кўргач, уни шифохонага олиб борган. Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида боланинг чап юз ёноқ ва бурун соҳаларида шилинма, кўкрак ва иккала қўл-оёқларида жароҳатлар аниқланган.
Қовурғаларининг синиши каби жароҳатлар ҳаёт учун ўта хавфли бўлган тан жароҳатлар, дея баҳоланган ва у ўтмас жисмлар таъсирида етказилгани кўрсатилган.
Суд ҳукмига кўра, аёл жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
687views0replies
0

Комментарии