• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 12 апреля 2023

Ўқ отиш бўйича Жанубий Америка очиқ кубогида ўзбекистонлик спортчилар 7 та медални қўлга киритди

Мусобақада спортчилар 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.

288
0
Olympic.uz

Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси масъулиятли мусобақадан аввал Жанубий Америка очиқ кубогида қатнашди.

Мазкур турнирнинг биринчи кунида пневматик милтиқдан отиш дастурида ўзбекистонлик спортчилар иккита олтин медалга сазовор бўлди. Шундан сўнг спортчилар яна 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллар шодасини қўлга киритишди. Ўзбекистонлик спортчилар ушбу мусобақада жами 7 та медаль жамғарди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Олтин медаль:

Пневматик тўппонча, микст: Муҳаммад Камалов, Ситора Эргашбоева

Пневматик тўппонча, эркаклар ўртасида жамоавий дастур

Пневматик милтиқ, эркаклар: Жавоҳир Соҳибов

Пневматик милтиқ, аёллар: Гулбону Қамбарбекова

Кумуш медаль:

Пневматик тўппонча, эркаклар: Муҳаммад Камалов

Бронза медаль:

Пневматик милтиқ, микст: Жавоҳир Соҳибов, Гулбону Қамбарбекова

Пневматик тўппонча, эркаклар: Владимир Свечников

288
0