Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда қарздор фуқаро МИБ ходимини ўлдириш мақсадида пичоқлади

Ходим фуқаронинг уйига қарздорликни ундириш учун борган. Аммо, у қарзни тўламасликни айтиб, ходимга ташланиб қолган.

137views0replies
0

UzNews.uz

Наманганда фуқаро МИБ ходимини пичоқлади. Бу ҳақда бюро Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат ижрочиси С.Бадалбоев 10 апрель куни соат 15:40 ларда қарздор О.Т. яшаш хонадонига 26 млн 982 минг сўмлик банк кредити ва бошқа қарздорликларни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун борган.
Шу орада давлат ижрочиси хонадонга келганда қарздор йўқлиги маълум бўлган ва телефон орқали келишни сўраган. Қарздор эса турли баҳоналар билан келмаслигини айтган. Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздорлик бартараф этилмагани боис мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланганини билдириб келишини сўраган. Бундан ғазабланган қарздор О.Т. эса давлат ижрочисини қасддан ўлдириш мақсадида хўжалик пичоғи билан келиб, давлат ижрочисини кўкрак қафасига хўжалик пичоғи билан урмоқчи бўлганида, ўзини ҳимоя қилган ва ўнг қўл кафт соҳасидан жиддий жароҳат олган.
Қарздор яна давлат ижрочисини ортидан қувган. Аммо, ижро ҳаракатларида иштирок этаётган бошқа давлат хизматчилари томонидан қўлидаги хўжалик пичоғи олиб қўйилиши сабабли, жиноятни охирига етказа олмаган.
Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
137views0replies
0

Комментарии