Поиск
RUUZ

Общество

Мисрдан қимматбаҳо сувенир, яна 4 та давлатдан турли расмлар — антикоррупция агентлиги раҳбарига бир қатор совғалар берилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шу вақтгача 6 та давлатдан турли хил совғалар берилган. Уларнинг ҳаммасига агентлик раҳбари Акмал Бурҳонов эга чиққан.

676views0replies
0

UzNews.uz

Маълумотларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шу вақтгача қиймати 14,57 млн сўмлик 8 та совға ҳадя қилинган. Уларнинг барчасини агентлик директори Акмал Бурҳонов қабул қилди.
Низомга асосан, Агентлик хўжалик бўлинмаси томонидан совғаларнинг бозор нархи савдо дўконлари, интернет ҳамда бошқа манбалар ва усуллар орқали ўрганилиб, баҳоланган.
Жумладан, улардан 4 таси деворга осиладиган расм бўлса, яна 4 таси стол устига қўйиладиган сувенир.
Деворга осиладиган расмларни эса Озарбайжон Коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси (1,4 млн сўм), Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори (1,45 млн сўм), Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги (1,6 млн сўм ва 2,5 млн сўм) юборган.
Совғаларнинг энг қиммати Миср Маъмурий назорат идорасидан юборилган стол устига қўйиладиган сувенир бўлиб, унинг қиймати 3,2 млн сўмга баҳоланган. Афғонистон Коррупцияга қарши курашиш комиссиясининг сувенири қиймати бўлса 1,35 млн сўмни ташкил этган.
Деворга осиладиган расмларни эса Озарбайжон Коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси (1,4 млн сўм), Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори (1,45 млн сўм), Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги (1,6 млн сўм ва 2,5 млн сўм) юборган.
Эслатиб ўтамиз, совғанинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан ортиқлиги аниқланган тақдирда, совға молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органининг балансига кирим қилинади ва улардан давлат органининг эҳтиёжи учун фойдаланишга рухсат этилади.
Совғанинг қиймати БҲМнинг 4 бараварига тенг ёки ундан кўп бўлмаган миқдорда эканлиги аниқланган тақдирда, совға давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади ва у томонидан ўз ихтиёрига кўра тасарруф этилади.
Аввалроқ, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин. Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас деб белгиланган эди.
676views0replies
0

Комментарии