• 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 апреля 2023

Тошкентда 13 ёшли ўсмир мактабда вафот этди

Ҳодиса пойтахтдаги 110-мактаб ҳудудида юз берди.

1357
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 10 апрель куни соат 17:30 атрофида Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган 110-сонли мактабда 2009 йилда туғилган, шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси М.С. вафот этди, дея UzNews.uz'га хабар бермоқда Бош пркоуратура матбуот хизмати бошлиғи Хаёт Шамсутдинов.

Мазкур мактаб кузатув камераси видеоёзувлари ўрганилганида, ҳодиса жойида жанжал ёки келишмовчилик бўлмагани маълум бўлди.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, М.С. ўлимига "ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, ўнг кўз ёнида шилинма, ички аъзолари тўлақонлиги, бош мия ва ўпкалар шиши" сабаб бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1357
0