• 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 апреля 2023

Сурхондарёда Lacetti ва Nexia иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Машиналар ичида бўлган қолган 6 нафар фуқаро эса шифохонага олиб кетилган.

485
0
Видеодан кадр

Сурхондарё вилоятида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар берди.

Жорий йилнинг 6 апрель куни Жарқўрғон тумани "Оқтепа" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи M41 автомобиль йўлида Lacetti ҳамда Nexia иштирокида Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Аниқланишича, Денов—Термиз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси тезликни ошириб, нотўғри қувиб ўтишни амалга оширгани сабабли қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia билан тўқнашиб кетган.

Ушбу ЙТҲ натижасида 34 ёшли Nexia ҳайдовчиси ва Lacetti'нинг олд ўриндиғида бўлган 24 ёшли йўловчи воқеа жойида вафот этган. Машиналар ичида бўлган қолган 6 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

485
0