Поиск
RUUZ

Криминал

Яна бир йўл хўжалиги корхонаси томонидан 3,2 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари амалга оширилган

Иштирокчиларнинг ҳужжатлари харид комиссияси котибининг компьютеридан юклаб олинди ва натижалар бегона шахс томонидан текширилди.

137views0replies
0

UzNews.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан "Тошкент умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш бошқармаси" ДУК томонидан ноқонуний давлат харидлари амалга оширилгани факти аниқланди.
Буюртмачи, томонидан 2 та лот бўйича ўтказилган 3 млрд 220 млн сўмлик давлат харидида "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги ва бошқа қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Жумладан, иккита лот бўйича харидлар иштирок этган икки тадбиркорнинг ҳужжатлари харид комиссияси котиби фойдаланаётган компьютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланган.
Бундан ташқари, харид натижалари баҳоланганлиги ва харид комиссияси раиси ва аъзолари иштирокисиз шахс томонидан уларнинг электрон рақамли имзо орқали имзоланган.
Тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди ҳамда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Автомобиль йўллари қўмитасига сўровнома киритилди.
Жорий йил 4 апрель куни "Тошкент умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бошқармаси" ДУК харид комиссиясининг ҳисоботи бекор қилинди.
137views0replies
0

Комментарии