Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқанддаги "заправка"да ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетди

Ёнғинни ўчиришга 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган.

174views0replies
0

Видеодан кадр

ФВВ хабарига кўра, бугун, 10 апрель куни соат 16:48 да Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Қорабулоқ" МФЙ ҳудудидаги газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлган. Натижада ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ вилоят бошқармасининг 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Ёнғин соат 17:35 да ўчирилган. Ушбу ҳодиса натижасида бир киши жароҳатланиб, тиббий муассасага ётқизилган.
174views0replies
0

Комментарии