• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 февраля 2021

Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Ҳайдовчи вилоят Наркология диспансеридан тиббий кўрикдан ўтказилган ва “ҳушёр” эканлиги аниқланган.

1374
0
UzNews.uz

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида мактабдан қайтаётган 6 ёшли болани машина уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.  

Вилоят ИИБга кўра, Nexia бошқарувида ҳақиқатан ҳам Чироқчи туман ИИО ходими бўлган. Суриштирув давомида ҳайдовчи вилоят Наркология диспансеридан тиббий кўрикдан ўтказилган ва “ҳушёр” эканлиги аниқланган. 

“Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказиляпти”, дейилади Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Бола айни вақтда туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

1374
0