Поиск
RUUZ

Происшествия

Қамчиқ довонида Lacetti хандаққа тушиб кетди

ЙТҲ натижасида автомашина салонида бўлган икки киши жароҳат олган.

61views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 10 апрель куни эрталаб "Тошкент – ​​Ўш" халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Аниқланишича, Тошкент томон кетаётган Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль хандаққа тушиб кетган.
Воқеа жойига ФВВ "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келган. Қисқа вақт мобайнида машина ер юзасига кўтарилди. ЙТҲ натижасида машинада бўлган икки киши жароҳат олган. Жароҳатланганларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган. ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш жараёнида довонда автомобиллар ҳаракати тўхтатилмаган.
61views0replies
0

Комментарии