Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда ИИО ходими $800 пора билан қўлга тушди

Катта сержант ҳайдовчига жарима ёзмасликни ваъда қилиб ундан пора талаб қилган.

195views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Давлат хавфсизлик хизмати Узун туманлараро бўлими томонидан фуқаронинг мурожаати бўйича Департаментнинг Узун туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Жорий йил 9 апрель куни ўтказилган тезкор тадбирда, Узун туман ИИБ ЖХХ ЙҲХГ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори катта сержант Ш.А. фуқаро К.Қ. га унга тегишли бўлган Genta автомашинаси олд ойналарини махсус рухсатномасиз қорайтирганлиги ҳолати бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан жаримага тортмасликни ваъда қилиб, эвазига ундан 800 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини таъмагирлик йўли билан талаб қилиб, 800 АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларини Узун тумани «Бахористон» маҳалласи, Н.Рамозонов кўчасида жойлашган туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий амалиёт бўлими биносида олган вақтида жиноят устида ушланган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментининг Узун туман бўлими томонидан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
195views0replies
0

Комментарии