Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

218views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун атмосфера фронти ўтишида марказий ва шарқий ҳудудлар бўйича ёмғир ёғади, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +15...+20 даражани ташкил этади.
Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 14 апрель куни баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб, +29...+32 даражани ташкил этади. Ҳаво ҳарорати шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражагача бўлади.
Республиканинг баъзи жойларида 11-14 апрель кунлари шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 10-11 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.
10-11 апрель куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
10-11 апрель кунлари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Бугун пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. 11-14 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Чоршанба кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилишни бошлайди. Душанба ва сешанба кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +16...+19 даража, жума кунига келиб, +30...+32 даража атрофида бўлади.
218views0replies
0

Комментарии