• 12 101 сум
    90.27
  • 14 031 сум
    73.44
  • 148 сум
    -0.07
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 101 сум
    90.27
  • 14 031 сум
    73.44
  • 148 сум
    -0.07
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 апреля 2023

Навоийдаги қурилиш моллари сотиладиган 3 қаватли савдо маркази ёниб кетди — видео

Ёнғинни ўчиришга 14 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

431
0
Видеодан кадр

ФВВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 апрель куни соат 23:03да Кармана тумани  И.Каримов кўчасида жойлашган 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида ёнғин содир бўлган.

Қайд этилишича, 14та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари 800 квадрат метрга эга бўлган савдо дўконидаги ёнғинни соат 01:59 да бартараф этган.

"Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган",- дейилади хабарда.

431
0