• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 апреля 2023

Самарқандда ўзини осган 18 ёшли келин иши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Марҳуманинг ўлимидан аввал фотосурати беҳаё каналда тарқалиб кетганди. Аммо, прокуратура мазкур ҳолатда жиноят аломатлари йўқ деб топганди.

803
0
UzNews.uz

Куни кеча Самарқанд вилояти Ургут туманида 18 ёшли келиннинг фотосурати беҳаё каналда тарқалиб кетгани, шундан сўнг, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар бергандик. Лекин, туман прокуратураси мазкур ҳолатда жиноят аломатлари йўқ деб топганди.

Бугун, 8 апрель куни Бош прокуратура берган баёнотга кўра, ҳолат юзасидан қўшимча текшириш ҳаракатлари ўтказилган.

Маълум қилинишича, марҳумага раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини мутассил равишда камситганлик ҳолатлари бўлганлигига аниқлик киритиш учун гувоҳларни батафсил сўроқ қилиш, юзлаштириш, қўшимча экспертизалар ўтказиш ва бошқа зарур тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиб бўлмаслигини инобатга олиб, ЖКнинг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов жараёни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

803
0