Поиск
RUUZ

Общество

Activist_uz номи билан фаолият юритувчи блогер 15 суткага қамалди — видео

У аввалроқ йогурт ҳақида видео олиб, унга қўшилган "кармин" мусулмонлар учун ҳаром эканлигини айтганди.

593views0replies
1

Видеодан кадр

Аввалроқ, Instagram'да activist_uz номи остида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган видеолар олиш билан шуғулланувчи блогер номаълум шахснинг савдо дўконларида сотилаётган турли йогуртлар ҳақида видео олганди. Видеода у мазкур турдаги маҳсулот таркибида ҳаром модда борлиги боис уларни истеъмол қилмаслик ҳақидаги фикрларини айтган. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдириб, блогер Н.Х.га чора кўрилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтказилган текширув давомида Н.Х. юқорида келтирилган видеоролик орқали фуқароларга турли ишлаб чиқарувчи компаниялар маҳсулоти бўлган йогуртларнинг таркибида "кармин" моддаси мавжудлиги сабабли уларни истеъмол қилиш мумкин эмаслигини тегишли соҳа мутахассисларидан хулоса олмаган ҳолда шахсий диний қарашларидан келиб чиқиб, билдирганлигини маълум қилган.
"Ўзбекистон Конституциянинг 25-моддасига асосан ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик, шунингдек 27-моддасига биноан шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон фуқароларининг юқоридаги кафолатларига монелик қилиш мумкин эмас. Айниқса алоҳида шахсларнинг ўз ташаббуси орқали турли масалаларга диний тус бериш орқали ўзгаларнинг шахсий ҳаётига аралашишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 35-моддасига биноан, тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ИИББ "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилишини эслатган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида Н.Х.га нисбатан МЖтКнинг 184-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) 3-қисми ва 194-моддаларига (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан Н.Х.га нисбатан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
593views0replies
1

Комментарии