Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада йигитларни жинсий алоқага таклиф қилиб, товламачилик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ аъзоси бўлган 3 нафар шахс келган йигитларни зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, телефон ва пул маблағларини олиб қўйган.

281views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан 3 нафар йигит ва бир нафар қиз ёш йигитларнинг маблағлари ва ёнида бўлган телефонларини товламачилик йўли билан ўзлаштиришга уринганлиги аниқланган. ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 3 апрель санасида содир бўлган.
Жиноий гуруҳнинг режасига кўра, қиз ўз қармоғига илинтирган йигитларни жинсий алоқа қилиш учун келишилган хонага олиб кирган. Унинг ниқобланган ёнида ўткир тиғли буюмлари билан қуролланган жиноий шериклари эса тўсатдан хонадонга кириб, зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, ушбу шахсларга тегишли бўлган 3 дона телефон ва 700 минг сўм миқдордаги пулларни босқинчилик йўли билан олиб, яланғоч ҳолатда видео тасвирга туширган.
Шундан сўнг улардан 5 млн сўм пул талаб қилиб, акс ҳолда улар бошқариб келган автомашинани бермаслигини айтган. Жабрланувчилар ёнида 5 млн сўм пуллари йўқлигини билдириб, кейин топиб беришга ваъда беришади. Жиноий гуруҳ машинани қайтариб бериб, лекин қолган мол-мулкларини олиб қолган.
4 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ тезкор-қидирув департменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, жиноий гуруҳ ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тартибида эҳтиёт чораси қўлланилган.
281views0replies
0

Комментарии