Россия ИИВнинг Москва бўйича Бош бошқармасининг жиноят қидирув бошқармаси ходимлари 2010 йилда Ўзбекистонда ўзи билан бирга яшаган аёлни ўлдириб, 7 минг АҚШ доллари ва 5 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари, шунингдек, жабрланувчининг телефонини ўғирлаб, Россияга қочиб кетган. Шундан сўнг, эркак халқаро қидирувга берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятлар "қасддан одам ўлдириш" ва "талончилик" билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи Москва шаҳри ходимлари томонидан Алма-Атинская кўчасида қўлга олинган. Шу пайт 40 ёшли эркак ходимларга қалбаки паспортини тақдим қилган. Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси жанубий маъмурий округида ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, паспортга фотосурат қайтадан ёпиштирилганлиги аниқланган, дея хабар бермоқда Россиянинг mvdmedia.ru нашри.
ИИВнинг Братеево тумани бўйича суриштирув бўлими томонидан Россия Федерацияси ЖКнинг 327-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноят асосида жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.