Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда солиқ инспектори пора олаётган вақтда қўлга олинди

МЧЖда аниқланган 2,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлигини ҳамкасби орқали 1 млрд сўмга тушириб бериш эвазига $15 минг талаб қилган.

284views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд ва Наманган вилоятларида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Жумладан, Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими бош инспектори Пастдарғом туманидаги МЧЖда ўтказилган текширувда аниқланган 2,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлигини ушбу текширувни ўтказган ҳамкасби орқали 1 млрд сўмга тушириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Наманган шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати маҳаллий фуқаронинг маъмурий судда кўрилаётган мулкий низо билан боғлиқ масаласини суд идораларида ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари, қолаверса, кўрилаётган иш доирасида экспертиза хулосасини расмийлаштириб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари, жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 7 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) -моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
284views0replies
0

Комментарии