Поиск
RUUZ

Общество

Kun.uz сайтининг 23 ёшли журналисти ҳуқуқ органлари томонидан ушлаб турилгани айтилмоқда

Мадина Очилова исмли журналист бугун 14:00 ларда ҳуқуқ органларига чақирилган. Шундан сўнг, алоқага чиқмаган.

1157views0replies
0

Facebook

Kun.uz нашрининг 23 ёшли журналисти Мадина Очилова ҳуқуқ органлари томонидан ушлаб турилгани айтилмоқда. Бу ҳақда унинг ҳамкасби Илёс Сафаров хабар берди.
Сафаровнинг ёзишича, Мадина Очилова бугун соат 14:00 ларда ҳуқуқ органларига чақирилган. Шундан сўнг, алоқага чиқмаган.
У иқтисод, молия ва инвестиция мавзуларидаги танқидий материаллари билан танилган.
"Яқинлари билан боғланилганда, улар ҳам Мадинадан хабар йўқлиги, ҳозиргача боғланишнинг имкони бўлмаётгани ҳақида айтган. Хавотирлар кучайиб бормоқда.
Ўзбекистонда кечагина хотин-қизлар ҳуқуқлари, уларга нисбатан қилинган зўравонлик учун жазони кучайтириш ҳақида қонун қабул қилинган эди.
Шунингдек, мамлакатда цензура йўқлиги ҳақида бот-бот гапириб келинади. Аммо бугун ёш бир журналист қизнинг йўқолиб қолиши, суд-сўроқсиз 8 соатдан ортиқ вақт давомида, яқинларига номаълум жойда ушлаб турилгани мамлакатда қонунлардан ташқари ҳам қандайдир тартиблар ишлаётганидан дарак беради.
Мен жамоатчиликни журналист синглимиз ҳаётига бефарқ бўлмасликка, бонг уришга чақираман", - деб ёзади Илёс Сафаров.
1157views0replies
0

Комментарии