Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 18 ёшли келин ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар бергандик. Ургут тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганди.
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан мазкур қарор назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Шунингдек, ҳар томонлама, тўлиқ ва холис қўшимча тергов ўтказиш бўйича топшириқ берилди. Қўшимча тергов натижалари кейинроқ эълон қилинади.