Поиск
RUUZ

Общество

Президент букмейкерлик фаолиятини қонунийлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузишга топшириқ берди

Ишчи гуруҳ Ўзбекистонда футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмейкерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

1182views1replies
0

Шавкат Мирзиёев букмейкерлик фаолиятини қонунийлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузиш бўйича топшириқ берди. Бу топшириқ Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорида белгиланган.
Махсус ишчи гуруҳ 2023 йил якунига қадар илғор хориж тажрибаси асосида футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмейкерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Гуруҳни ташкил этишда масъул шахслар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирликлари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Президент қарори қабул қилинган. Унда спортни, айниқса, футболни янада ривожлантириш, шунингдек, қўшимча сармоя жалб этиш мақсадида букмейкерлик шохобчаларини очиш кўзда тутилган эди. Ҳужжатга кўра, букмейкерлик 2021 йилдан очилиши керак эди.
Бироқ ўтган йилнинг апрель ойида букмейкерлик идораларини қонунийлаштириш бекор қилинди . Шунингдек, давлат органларига букмейкерлик фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини тайёрлашни топширувчи банд ўз кучини йўқотди.
1182views1replies
0

Комментарии