Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёдаги қишлоққа энди бўри келиб қолди

Аммо, йиртқич бу гал ўлдирилмади. У тириклайин ушланди.

280views0replies
0

Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги қишлоқларнинг бирига бўри келиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, "Тўқмор" МФЙ да яшовчи фуқаро Н.О.нинг ҳовлисига ёввойи ҳайвон кириб қолганлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушган.
Шундан сўнг, Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда Кўкдала туман ИИБ ходимлари билан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш давомида фуқаронинг ҳовлисига кириб қолган ҳайвон бўри эканлиги аниқланди.
Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган "Зооцирк" хусусий корхонасига хабар берилди. Мутахассис томонидан бўрининг ҳолати ўрганилиб, унинг хулосаси билан табиат қўйнига қўйиб юбориш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча вилоятнинг Чироқчи туманидаги "Яшнобод" маҳалласи ҳудудига айиқ келиб қолганди. Аммо, йоввойи ҳайвон отиб ўлдирилганди.
280views0replies
0

Комментарии