Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясида Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Махмудалиев номзодини тавсия этди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шезрод Асадов хабар берди.
Номзод ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режаларини тақдимот қилгач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Акмал Маҳмудалиев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
Йиғилиш давомида вилоятни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, туманлар ҳокимларининг режалари тингланди.
Эслатиб ўтамиз, Акмал Махмудалиев 2022 йилнинг ноябрь ойида Сирдарё вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.