Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда электр таъминоти корхонаси муҳандиси пора билан ушланди

Келтирилишича, 4 млн сўм эвазига электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган.

162views0replies
0

UzNews.uz

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳар ЭТК муҳандиси С.Б. пора билан ушланган.
Маълум қилинишича, муҳандис фуқаро А.Ч.нинг хонадонидаги электр энергиясига ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик ҳамда мавжуд қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",- дейилади хабарда.
162views0replies
0

Комментарии