Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарё вилояти ҳокимига Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади

Улар ҳокимга қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича ёрдам беради.

174views0replies
0

president.uz

Сирдарёда энг илғор агротехнологиялар жорий қилинади. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Сирдарёда президент иштирокида бўлаётган сессияда маълум қилинди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади. Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишга хитойлик инвесторлар жалб қилинади.
Шунингдек, Хитой тажрибаси ёрдамида қорамол ва паррандачилик экокомплекслари ташкил қилинади, шўр ва сувсизликка чидамли маккажўхори, сорго, беда каби озуқага бой экин навлари экилади, интенсив анор, қовун, пекан ёнғоғи ва балиқчилик плантациялари ташкил қилинади, мева-сабзавотни сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технопарки ташкил этилади.
Шўр ва сувсизликка чидамли экин турлари, чорвачилик наслларини яратиш бўйича Хитойнинг бу йўналишдаги етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Уларнинг филиаллари ташкил қилиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрланиши ҳамда ер ўзлаштириш, чўлланиш, ирригация ва экология йўналишида илмий-тадқиқотлар олиб борилиши маълум қилинди.
174views0replies
0

Комментарии