Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади

Синоптиклар ҳафта сўнгида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

72views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун марказий ва шарқий ҳудудлар бўйича ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда дўл ёғиши мумкин. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди. Кундузги ҳаво ҳарорати +16...+21 даражадан юқори бўлмайди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Эртага кечаси ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди.
Якшанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғади.
Дам олиш кунлари ҳарорат кечалари +7...+12 даража, кундуз кунлари +22...+27 даражани ташкил этади.
7-9 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 7 апрелда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол тезлиги соатига 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +16...+18 даража бўлади.
Шанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража, кундузи +22...+25 даража бўлади.
72views0replies
0

Комментарии