Поиск
RUUZ

Общество

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганларга болалар билан ишлаш тақиқланади — Сенат раиси

Сенат раиси Танзила Норбоева аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонуннинг тасдиқланиши ҳақида гапириб, аёллар ва қизларга қилинган тазйиқлар билан боғлиқ рақамларни маълум қилди.

212views0replies
0

UzNews.uz

Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг қарийб 61 мингдан кўпи ёки қарийб 85 фоизи оилада содир этилган.
"Ёки, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан ён-атрофимизда рўй бераётган мудҳиш ва жирканч жиноятларни олайлик. 2020 йилда 156 та, 2021 йил 243 та номусга тегиш жинояти содир қилинган, Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши, Хоразмдаги болалар уйи, Сергели туманида она 3 нафар фарзанди билан бирга юқори қаватдан сакраши.
Хулоса шу-ки, жамиятимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган ҳамда вояга етмаган фарзандларимизга нисбатан зўравонлик ҳолатларига қарши турадиган янада мустаҳкам ва қатъий қонунларга эҳтиёж бор.
Бугун биз аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунни тасдиқладик. Қонун устида иш йил мобайнида давом этди, қийинчиликлар ва қарама-қаршиликлар бўлди. Ишонч билан айта оламанки, қонунимиз илғор ва халқаро стандартларга жавоб беради", - дейди Сенат раиси.
Қонун билан оиладаги зўравонлик ҳолатларини криминаллаштириш назарда тутилган. Aёлларга жинсий зўравонлик ва таъқиб қилиш учун жавобгарлик белгиланади.
Безорилик ва зўравонлик қурбонига нисбатан жиноят ишлари бўйича суд томонидан 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга ҳимоя ордери берилиши белгиланди. Ҳимоя ордери билан қўшимча чеклов турлари ҳам жорий этилади.
Шунингдек, эндиликда жинсий зўравонлик, шу жумладан, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жазони муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш мумкин эмас.
Бундан буён вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик қўллаган ҳолда содир этилган жиноят оғир деб ҳисобланади.
Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга болалар билан ишлаш таъқиқланади. Ушбу турдаги жиноятларни содир этган шахслар рўйхатини (реестрини) жорий этиш тартиби белгиланмоқда.
212views0replies
0

Комментарии