Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ишлаб чиқарилган махсус вагонлар Қозоғистонга етказилди

Вагонлар махсус контингентларни ташиш учун мўлжалланган.

237views0replies
0

www.railway.uz

Қозоғистон Миллий Гвардиясининг техник шартларига асосан «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ раҳбарияти бошчилигида ҳамда етакчи мутахассисларнинг норматив ҳужжатларига асосланган лойиҳалари бўйича 8 дона 61-942 русумидаги янги махсус вагонлар Қозоғистоннинг Астана шаҳрига етказиб берилди ва буюртмачига топширилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон темир йўллари АЖ ахборот хизмати.
Ушбу вагонларнинг дизайни ўзига хос бўлиб, қўшимча замонавий жиҳозларни ўз ичига олади. Хусусан, ҳавони мўътадиллаштириш тизими, ичимлик суви ва ҳавони дезинфекциялаш ускунаси, экологик тоза биоҳожатхона, видеокузатув мосламаси, эшиклар ҳолати тўғрисида сигнал берувчи қурилма ва бошқалар.
237views0replies
0

Комментарии