Поиск
RUUZ

Общество

Фарҳод Маннаповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қайта малакаланди — Бош прокуратура

Дастлабки қўзғатилган жиноят иши енгилроқ жазони назарда тутувчи модда билан малакаланди.

468views0replies
0

UzNews.uz

Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарҳод Маннаповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тергов давомида жарроҳлик амалиётини ўтказган клиника шифокорлари, анестезиолог ҳамда марҳумнинг танишлари, шунингдек, жами 15 нафар шахс гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган. Шу билан бирга, жиноят иши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тайинланган хизмат текшируви хулосаси олиниб, жиноят иши ҳужжатларига қўшилган.
Бундан ташқари, жиноят иши доирасида мураккаб экспертизаларни ўтказиш жараёни кетмоқда.
Дастлаб олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида 2013 йилда ушбу клиникада яна бир шахс жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этганлиги ҳақида кўрсатма олинган. Бироқ, тергов давомида ушбу важ ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми "а" бандидан 116-моддаси 3-қисмига қайта малакаланган.
Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми "а" бандида 5 йилдан 8 йилгача, 3-қисмида эса 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, вайнер март ойининг 5 куни бурнини операция қилиниши чоғида кома ҳолатига тушиб қолиб, қайта ўзига келмаганди.
Ўшанда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилганди.
468views0replies
0

Комментарии