Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги қурилиш мажмуасида Конституция бўйича референдум тарғибот тадбири бўлди — фото

Тадбирда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, қурилиш вазири ўринбосари ва яна бир нечта таниқлилар сўзга чиқишди. Ёш хонандалар қўшиқ куйлашди.

290views0replies
0

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум учун "Конституция – ўзимизники" мавзусида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
6 апрель куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги "Олмос" турар-жой мажмуасида шундай тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, қурилиш соҳаси фахрийси Козим Тўлаганов, Tashkent City мажмуаси қурилишида ишлаган кранчи қиз Наргиза Арслонова, ипотека кредити эвазига турар-жойли бўлган Михаил Султонов, қурилиш вазири ўринбосари Даврон Одилов ва Land House қурилиш компанияси раҳбари Акром Очилов сўзга чиқди.
Улар мамлакатда инсон қадрини улуғлаш, одамларга қулайлик яратиб бериш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, қурувчиларнинг меҳнат ва ижтимоий шарт-шароитларини яхшилаш масалаларида амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этиб ўтдилар.
Тадбирга ёш хонандалар Ёрқинхўжа Умаров, Имрон ҳамда таниқли қўшиқчи Равшан Собиров ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан файз киритди.
290views0replies
0

Комментарии