Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент марказидаги АКТ вазирлиги ва "Алоқабанк" бинолари сотилди

Атиги 11 дақиқа давом этган аукционда иккала объект учун ҳам битта компания ғолиб бўлди.

649views3replies
0

E-auksion.uz

Тошкент шаҳри маркази — Амир Темур майдони яқинида жойлашган иккита офис биноси сотувга қўйилган аукцион якунланди. Бу ҳақда E-auksion.uz платформасида маълумот берилган.
"Алоқабанк" бош офиси биноси 317,14 миллиард сўм — лотнинг бошланғич баҳосидан 5 фоизга қиммат нархда ким ошди савдосидан чиқиб кетди. Шунингдек, мазкур бинога қўшни бўлган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли бино дастлабки баҳосидан 5 фоизга ошиб, 69,85 миллиард сўмга сотилди.
Мазкур икки бинони сотилиш аукционида битта компания — Black Gold Industry News ғолиб бўлди.
Энг қизиқарлиси, атиги 11 дақиқа давом этган иккала аукционда ҳам фақатгина битта нарх таклиф қилинган у ҳам бўлса Black Gold Industry News'нинг ўзи қилган таклиф.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь ойида "Алоқабанк" АТБнинг мазкур офиси сотувга қўйилгани ҳақида хабар бергандик. Биноси 7345 км.кв бўлган объект 39,8 сотих майдонга эга.
649views3replies
0

Комментарии