Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда номаълум шахс қалбаки пуллар эвазига iPhone 12 Pro телефонини сотиб олди

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

192views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкентда пул бирлигини қалбакилаштириш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.
Унга кўра, жорий йилнинг 27 март куни 26 ёшли Н.Ш. iPhone 12 Pro телефон аппаратини 5 миллион 900 минг сўмга сотиши ҳақида эълон беради ва ушбу эълонга нотаниш йигит қўнғироқ қилиб, телефон аппаратини сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилади.
Н.Ш. Янгиҳаёт туманидаги 3-метро бекати олдида жойлашган автобус бекатида харидор билан учрашишга келишади. Нотаниш йигит деярли савдолашмай, келишилган пулни Н.га бериб, телефонни олиб кетади.
Н.Ш. пулларни санаганида бир нечта пулларнинг ҳақиқийлигига шубҳаланган ва бу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББга ариза билан мурожаат қилган.
"Ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида Н.дан 10 дона 200 000 сўмлик ва 5 дона 100 000 сўмлик, жами 2 500 000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Ушбу пул бирликларини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази экспертлари томонидан экспертиза ўтказилган. Экспертиза хулосасига кўра ушбу пул бирликлари қалбаки эканлиги аниқланган", — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
192views0replies
0

Комментарии