Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада Matiz юк машинаси билан тўқнашиб, портлаб кетди — қурбон бор

Дастлаб, Tico светофорга урилди. Кейин, Matiz светофор қолдиқларига урилиб, юк машинаси билан тўқнашди.

415views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Фарғона вилоятида Matiz юк машинасига урилиб, портлаб кетгани акс этган видео тарқалди. Видеода дастлаб, Tico йўлдаги светофорга урилгани, шундан сўнг, Matiz юқори тезликда светофорнинг қолдиқларига урилиши натижасида юк машинаси билан тўқнашганини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, ҳодиса кеча, 5 апрель куни Ўзбекистон тумани "Туюл" М.Ф.Й ҳудудида содир бўлган.
Қайд этилишича, 1996 йилда туғилган М.М. Matiz'ни бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Натижада, 1974 йилда туғилган Х.Д. бошқарувидаги MAN русумли юк автомобилига урилган.
Matiz'да ёнғин содир бўлиши оқибатида ҳайдовчиси М.М. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
415views0replies
0

Комментарии