Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда қишлоққа бостириб борган айиқ отиб ўлдирилди

Чироқчи тумани ИИБ бошлиғининг кўрсатмасига кўра Қўнғир айиққа қарата ўқ узилган.

409views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 5 апрель куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида Яшнобод маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келганлиги ва қишлоққа бостириб борган айиқ ғорга яшириниб олганлиги ҳақида хабар берган эдик. Табиат ресурслари вазирлиги қўнғир айиқ отиб ўлдирилганини маълум қилди.
Кеча 5 апрель куни соат 23:00 атрофида айиқ Қумдарёга яқин жойдаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олган. Бироздан сўнг бу ерда маҳаллий аҳоли тўпланган. Маҳаллий ҳокимлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўз вақтида тегишли чора-тадбирлар кўрилмаганлиги боис айиқ безовталаниб, жарликдан тепага чиқишга уринган. Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи А.Б. атрофга йиғилган аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида овчи Д.А.га айиққа ўқ узишга кўрсатма берган. Натижада айиқ отиб ўлдирилган.
"Тошкент ҳайвонот боғи вакиллари ҳодиса жойига етиб борганида айиқ нобуд бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан масъулиятсизликка йўл қўйган ва бунинг оқибатида қўнғир айиқнинг ўлимига сабаб бўлган масъулларга нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чоралари кўрилади", — дейилади вазирлик хабарида.
409views0replies
0

Комментарии