Поиск
RUUZ

Общество

"Биз ниҳоят аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қила оламиз" — Саида Мирзиёева

Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонунни маъқуллади.

239views0replies
0

Президент Администрацияси

Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева Сенатнинг бугунги болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллаш ҳамма учун жуда қийин кечганлигини маълум қилди.
Таъкидлашича, Президент имзолагач, ЖК ва МЖтКга киритилаётган ушбу ўзгартиришлар кучга кирса, ниҳоят тажовузкорларни жавобгарликка тортиш орқали аёллар оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилинади.
"Эндиликда вояга етмаган шахс билан алоқа жамоат хавфи бўлмаган жиноятлар тоифасидан оғир жиноят қаторига ўтди. Биз вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилган ва қамоқдан қутулиб қолмоқчи бўлганлар учун бўшлиқларни ёпамиз. Энди бу қилмиш узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Бу эса давлат ҳар қандай зўравонликка қарши қатъий курашаётгани ҳақида жиноятчиларга яққол ишора!",- деб ёзади Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.
Шунингдек, Саида Мирзиёева қонун билан боғлиқ жараёнларга алоқадор бўлган, қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди.
Бу ўзгаришлар учун ҳаракатлар жуда узоқ вақтдан бери давом этмоқда ҳамда бу қийин ва узоқ йўлнинг ҳали бошланиши.
Биз ижтимоий меъёрларни, жамият сифатида ўзимизни ўзгартирамиз. Давлатнинг ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаммамиз энг заиф қатламларни ҳимоя қилишимиз шарт.
239views0replies
0

Комментарии