Поиск
RUUZ

Общество

Агар Оpen Budget'да ютолмасам, ҳаммангнинг қонингни ичаман — мактаб директори ўқитувчиларга босим ўтказди

Навоийдаги мактабларнинг бирида директор ўқитувчиларга "Ташаббусли бюджет"да 50 тадан овоз тўплаши кераклигини айтиб, босим ўтказди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

957views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Навоийдаги мактаб директори ўқитувчиларга йиғилиш ўтказгани, унда ҳар бир ўқитувчи "Ташаббусли бюджет"да 50 тадан овоз тўплаши кераклигини айтиб, босим ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалди.
"Агар 100 та ўқитувчи 100 фоиз бажарса, 5 мингта бўлишимиз керак эди. Лекин биз 12 млн сўмга сим-карта сотиб олдик. Бугун ҳам 2 млн сўм пул тайёрлаб ўтирибмиз, ҳар бир сим-картани 20 минг сўмдан сотиб оляпмиз. Кимнингдир ризқи шундай нарсаларга кетяпти.
4-5 та мактаб мингталаб сим-карта олиб, қараб ўтирибди. Агар мен ютолмасам, ҳаммангнинг қонингни ичаман, миллионлаб ойлигингни қўясан. Ҳозир мудир ҳамма нарсани инобатга олиб, бу ерда жамоа ўтиргани учун индамай кетди. Нариёқда эшитмаган гапим қолмади.
Олсам олдим, агар олмасам, битталаб ҳисоб-китоб қиламан. Ана ўшанда кўрасан, дарсни қандай қилиб оласан ва сенга муносабат қандай бўлади", – дея ўқитувчиларга босим ўтказган мактаб директори.
Ҳолат юзасидан вилоят мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси муносабат билдирди. Мазкур ҳолат бошқарма бошлиғи томонидан тегишли масъуллар билан биргаликда атрофлича ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, ҳақиқатан ҳам мазкур видеодаги овоз Навбаҳор туманидаги 9-умумтаълим мактаби директори Д.Туробовага тегишли эканлиги аниқланган ва унга нисбатан иш берувчининг тегишли буйруғига асосан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилган.
Шунингдек, ҳозирда ваколатли органлар томонидан мактаб директори Д.Туробованинг хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бор йўқлиги ўрганилмоқда. Ушбу ҳолат юқори турувчи ва ваколатли органлар томонидан назоратга олинган бўлиб, ўрганиш якунлари бўйича қўшимча хабар берилади.
957views0replies
0

Комментарии