Поиск
RUUZ

Политика

Марказий сайлов комиссияси референдумда овоз бериш учун бюллетеннинг шакли ва тавсифини тасдиқлади

Ўзбекистон фуқаролари "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунини қабул қиласизми?" деган саволга жавоб бериши керак бўлади. Фақат иккита жавоб бор.

394views0replies
0

Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 5 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида референдумда овоз бериш бюллетенининг шакли ва тавсифи тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Референдумда овоз бериш бюллетенига “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 14 мартдаги қарорларида кўрсатилган масаланинг матни киритилди.
Овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари "ҳа" ёки "йўқ" деб кўрсатилди. Шунингдек, овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисида ҳам тушунтириш берилади.
Қайд этилишича, овоз бериш бюллетенларини кўзи ожиз овоз берувчилар томонидан тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида трафаретлар ҳам тайёрланади.
Овоз бериш бюллетенлари референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотга мувофиқ референдум округи бўйича овоз берувчилар сонини, шу жумладан референдум округи ҳудудида истиқомат қилаётган кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилларда овоз бериш бюллетенларини тайёрлаш бўйича эҳтиёжни инобатга олган ҳолда чоп этилади.
Комиссия томонидан овоз бериш бюллетенларини референдум ўтказувчи участка комиссияларига белгиланган муддатларда етказиб бериш чоралари белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади.
394views0replies
0

Комментарии