Поиск
RUUZ

Общество

Марҳум блогер Фарҳод Манноповни малакавий тоифага эга бўлмаган шифокор операция қилганлиги маълум бўлди

Фарҳод Манноповнинг пластик жарроҳ шифокори етарли тажрибага эга эмас бўлиб чиқди.

949views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 5 март куни таниқли блогер “Mittivine” тахаллуси билан танилган Фарҳод Маннопов бассейнда чўмилаётиб жароҳат олгани ва “Star Med Center” клиникасида ўтказилган жарроҳлик амалиётида кома ҳолатига тушиб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
ССВ ахборот хизматининг маълум қилишича, Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан “Star Med Center” клиникасида ўтказилган текширув натижалари маълум бўлди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги қошидаги вебсайт.
"Бемор Ф.Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган ягона Низомда белгилаб берилган бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилган.
Хусусан, Фарҳод Маннопов операция қилинган “Star Med Center” клиникасида беморга анестезиолог ва реаниматолог сифатида хизмат кўрсатган шифокор Ж.Қ.да малакавий тоифа бўлмаган.
Анестезиолог ва реаниматолог шифокорнинг малакавий тоифасини тасдиқловчи амалдаги ҳужжат тақдим этилмаган", — дейилади хабарда.
Шунингдек, тиббий фаолият лицензияси талаб ва шартларига врач-мутахассисларда тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифа ҳамда малака ошириш бўйича амалдаги сертификат мавжуд бўлиши шарт.
Худди шундай, Фарҳод Манноповнинг пластик жарроҳ шифокори ҳам етарли тажрибага эга эмас бўлиб чиқди.
Манноповга операция вақтида пластик жарроҳ шифокори сифатида хизмат кўрсатган шифокор Э.А. Андижон давлат медицина институтининг даволаш иши, умумий амалиёт шифокори йўналишини 2019 йил 17 июнда тугатган.
Мазкур мутахассиснинг иш стажи беш йил бўлмаганлиги учун ундан даволаш иши, умумий амалиёт шифокори йўналишида тиббий фаолият юритиши, шунингдек, пластик жарроҳлик бўйича амбулатор шароитда беморларга тиббий хизмат кўрсатиши учун малака тоифасига эга бўлиши талаб этилмаган. Бироқ, у бемор Манноповга тиббий хизмат кўрсатиши учун камида биринчи малакавий тоифага эга бўлиши керак бўлган.
Лекин “OMAD PLYUS” МЧЖ томонидан пластик жарроҳ шифокори Э.A.нинг малакавий тоифаси бўлмаган бир вазиятда беморга тиббий хизмат кўрсатишига йўл қўйилган.
Бундан ташқари, бош ва бурун соҳасидан жиддий жароҳат олган блогерга тиббий хизмат кўрсатган лаборант шифокор Ж.Ш. ҳамда ультратовуш текширувлари шифокори Р.С.нинг ўзлари фаолият юритаётган тиббий ихтисосликлар бўйича малакавий тоифаларини тасдиқловчи амалдаги ҳужжатлар текширувда тақдим этилмаган.
949views0replies
0

Комментарии