Поиск
RUUZ

Политика

Туркия бунга жим қараб турмайди. Фаластин ёлғиз эмаслигини ҳамма билиши керак — Эрдоған Исроилни огоҳлантирди

Туркия раҳбари Исроил қўшинлари Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кирганини кескин қоралади.

461views0replies
0

Mostafa Alkharouf / Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Ал-Ақсо масжидига қилинган ҳужумларни кескин қоралади. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.
"Мусулмонларнинг биринчи қибласига қарши қилинган қабиҳ ҳаракатларни қоралайман ва ҳужумларни тезроқ тугатишга чақираман. Исроил маъмурияти келтириб чиқарган зўравонлик тўлқини ортида барча огоҳлантиришларга қарамай, ички муаммолар борлиги аниқ. Бу зулм сиёсати дейилади.
Туркия Исроил кучларининг Ал-Ақсога қилган даҳшатли ҳужумлари олдида жим турмайди. Мусулмонларга қарши зулм ва провокация сиёсати, Ҳарами Шарифга ҳужум қилиш бизнинг қизил чизиғимиздир", - деди Эрдоған.
Шунингдек, Эрдоған Исроилни провокациялар ва исломий зиёратгоҳларга ҳужумларни тўхтатишга чақирди.
"Биз Ал-Ақсодаги мусулмонларга қарши ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз. Фаластин халқи ёлғиз эмаслигини ҳамма билиши керак", - деган Туркия раҳбари.
Маълумот учун, 4 апрель куни кечаси Исроил қўшинлари Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди. Ҳужумда кўздан ёш оқизувчи газ, шунингдек, резина ўқ ва таёқлардан фойдаланилган. Исроил полицияси билан тўқнашувда 100 га яқин фаластинлик яраланди.
461views0replies
0

Комментарии