Апрель ойи охирида ўтказиладиган референдум арафасида Ўзбекистон ҳудудларида "Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Уларда эстрада юлдузлари, спортчилар, расмийлар ва тадбиркорлар чиқиш қилади.
Ана шундай тадбирлардан яна бири Uzbekistan Airways Technics'да бўлиб ўтди.
Унда Конституцияга киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар, референдум ўтказиш тартиби ҳақида сўзлаб берилди. Сўзга чиққанлар орасида хонанда Лола, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва бошқалар бор.
Эслатиб ўтамиз, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади. Янгиланган Конституция лойиҳаси матни билан махсус веб-сайтда танишиш мумкин.







