Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда март ойида салкам 76,5 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди

Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Бухоро, Фарғона ва Жиззах вилоятларида қайд этилган.

128views0replies
0

Самарқанд вилояти ИИБ

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган тадбирлар давомида жорий йил март ойида 559 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 79 млн куб метр (76,3 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан:
— Бухоро вилоятида 24,3 млн куб метрни (24,2 млрд сўм);
— Фарғона вилоятида 19,3 млн куб метрни (19,3 млрд сўм);
— Жиззах вилоятида 9,9 млн куб метрни (10 млрд сўм);
— Самарқанд вилоятида 10,1 млн куб метрни (8,5 млрд сўм);
— Тошкент шаҳрида 7,1 млн куб метрни (7,1 млрд сўм) ташкил этган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича:
— АГТКШларда 22 та ҳолатда (41,7 млрд сўм);
— иссиқхоналарда 17 та ҳолатда (1,1 млрд сўм);
— бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида (асфальт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари, нон маҳсулотлари) 90 та ҳолатда (24,9 млрд сўм);
— умумий овқатланиш шохобчаларида 54 та (1 млрд сўм) ҳолатлар аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
128views0replies
0

Комментарии