Поиск
RUUZ

Общество

Sof.uz нашри Anorbank фойдасига 3,7 млрд сўм тўлайдиган бўлди

Anorbank Sof.uz нашрини ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатишда айблаб, судга берганди. Мазкур суд якуний қарорни қабул қилди.

252views0replies
0

Anorbank

Тошкент туманлараро иқтисодий судида даъвогар "Anorbank" АЖ ва жавобгар "Komil unsur" МЧЖ (Sof.uz интернет нашри) ўртасида кўрилаётган иқтисодий низо якунига етди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суд қарорига кўра, жавобгар “Komil unsur” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3,7 млрд сўм етказилган ҳақиқий зарар “Anorbank” акциядорлик жамиятининг фойдасига ундирилиши белгиланди.
Қайд этилишича, "Anorbank" АЖнинг жавобгардан 6,2 млрд сўм ололмай қолинган даромад ва 5 млрд сўм ишчанлик обрўсига путур етказилгани учун маънавий зарарни ундириш талаби рад этилган.
"Биз ҳар қандай журналистик текширувлар холисона, банк соҳаси мутахассислари ва экспертларининг тегишли фикр-мулоҳазалари ва хулосаларини инобатга олган ҳолда олиб борилиши лозимлиги ҳақидаги позициямизни алоҳида таъкидлаймиз. Sof.uz веб-сайти томонидан банк ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, текширилмаган, банкнинг фикри олинмаган сохта ахборотлар тарқатилиши оқибатида ушбу низо юзага келган эди", - дейилади банк суд юзасидан берган баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, бу низо 2022 йилда бошланган эди. Ўшанда "Anorbank" АЖ Sof.uz веб-сайтини ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатишда айблаб, судга берганди. Anorbank 10 млрд сўм моддий ва 5 млрд сўм маънавий зарар ундиришни сўраётганди.
252views0replies
0

Комментарии