Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда айиқ мактаб биносига кирмоқчи бўлди — видео

Ёввойи ҳайвон бино деразаларини синдириб ташлади. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

528views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида айиқ аҳоли яшаш ҳудудига келиб қолгани ҳамда мактаб биносига киришга ҳаракат қилгани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, айиқ 103-сонли мактаб биносидаги деразаларга ўзини урган. Дераза синиши оқибатида қон излари пайдо бўлган.
"Айиқни мактабга келиши оқибатида бирор-бир ўқувчи ёки педагог ходимларга тажовуз қилмаган. Ҳеч қандай жароҳат кўриш ҳолати мавжуд эмас" - дейди Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходими.
Ҳолат Чироқчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари иштирокида ўрганилмоқда.
528views0replies
0

Комментарии