Поиск
RUUZ

Общество

Қўқон давлат педагогика институти ётоқхонасида қизлар хонасига камера нега ўрнатилгани маълум бўлди

Институт ректори ҳолат юзасидан баёнот бериб, англашилмовчилик юз берганини билдирди.

944views0replies
0

Kun.uz

Аввалроқ, Қўқон педагогика институтида қизларнинг ётоқхонасига яширин камера ўрнатилгани тўғрисида хабар берган эдик.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги берган расмий баёнотида ҳақиқатдан ҳам яширин камера ўрнатилганлиги айтилган. Вазирлик ушбу воқеа юзасидан хизмат текшируви ўтказилишини, қолаверса айбдор шахслар аниқлангач, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилган эди.
Лекин институт ректорининг расмий телеграм саҳифасида ҳолат юзасидан умуман бошқа изоҳ берилди.
Таъкидланишича, институт ректорининг буйруғига кўра, талабаларнинг психологик муаммолари билан ишлаш, уларнинг руҳий ҳолатларини барқарорлаштириш ҳамда ўқиш жараёнидаги стресс ҳолатларини олдини олиш бўйича махсус хона ташкил этилаётган бўлган. Шу мақсадда ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари талабалар ўз уйига кетишларини ҳисобга олиб хонани шанба куни жиҳозлаш бошланган.
"Лекин бу ҳолат ҳақида талабалар ўз вақтида огоҳлантирилмаган. Натижада бу англашилмовчилик юз берган. Ушбу холат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.
944views0replies
0

Комментарии