Поиск
RUUZ

Общество

Энди бир ой ичида 150 млн сўмдан кўп бўлган онлайн транзакциялар шубҳали деб топилади

Қабул қилинган янги қарорга кўра, банк мобил иловаси орқали бир ой ичида 150 млн сўмдан кўп пул бошқа банк картаси ёки электрон ҳамёнларга ўтказилиши шубҳали деб белгиланмоқда.

2177views3replies
0

UzNews.uz

Марказий банк бошқаруви ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тижорат банклари ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарори қабул қилинди.
Унга кўра, аввалги қарорнинг гумонли операциялар ҳақидаги бандига қўшимчалар киритилмоқда. Киритилаётган қўшимчаларга кўра, қуйидаги мезон ва аломатлари мавжуд бўлган амалиётлар шубҳали операция деб тан олинади:
— Мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида БҲМнинг 500 бараварига тенг (айни вақтда 150 млн сўм, 1 майдан бошлаб 165 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига ёҳуд электрон ҳамёнларга ўтказилиши;
— Мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёҳуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши;
— 5 та ва ундан ортиқ банк картасидан (электрон ҳамёндан) банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;
— 5 та ва ундан ортиқ банк карталарига (электрон ҳамёнларга) бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши;
— 1 та банк картасидан (электрон ҳамёндан) банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасига ёки хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;
— 1 та банк картасига (электрон ҳамёнга) бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасидан ёки хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши.
2177views3replies
0

Комментарии