Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада сохта ички ишлар ходими ушланди

У ўзини "лейтенант" дея таништириб, ўғрилик ва фирибгарлик жиноятини содир қилган.

264views0replies
0

UzNews.uz

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ўзини "лейтенант" деб таништирган сохта ходим қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу шахс аввал ҳам фирибгарлик, ўғрилик ва талончилик жиноятларини содир қилган. Аниқланишича, фуқаро ички ишлар ходимининг хизмат кийимидан фойдаланган ҳолда тумандаги маиший хизмат кўрсатиш дўконига кириб, ўзини ички ишлар ходими сифатида таништирган. Дўкон эгасидан эгнидаги хизмат кийимининг бичимини ўзгартириб беришини сўраган. Сўнгра дўкон эгасининг эътиборсизлигидан фойдаланиб, хонада бўлган баҳоси 1 млн 800 минг сўмлик бўлган қўл телефонини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Шунингдек, яна бир фуқарони алдаб, унинг ҳам қўл телефони ва сумкасидаги пулларни яширин равишда ўғирлаган. Яна бир ҳолатда эса у бегона қиз билан танишиб, унга ҳам ўзини ички ишлар ходими сифатида таништирган. Натижада унинг ҳам пулларини ёлғон орқали ўзлаштирган.
Бир йигит ички ишлар формасида келиб, 2 кг гўшт олиб кетди. Бервордим, лекин шу билан йўқ бўлиб кетди, -дейди жабрланувчилардан бири бўлган қассоб.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "а" банди билан айб эълон қилинган бўлиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабди тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
264views0replies
0

Комментарии