Поиск
RUUZ

Общество

AnadoluJet авиакомпанияси Тошкент ва Анқара ўртасида авиақатновларни йўлга қўймоқда

Turkish Airlines'га қарашли AnadoluJet авиакомпанияси авиақатновларни Boeing 737-800 самолётларида амалга оширади.

89views0replies
0

Getty Images

Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси Анқара-Тошкент-Анқара янги йўналишини йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.
Биринчи йўловчи рейси 2023 йил 17 апрелга белгиланган. Рейслар Boeing 737-800 самолётларида ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Анқара — Тошкент
• жўнаб кетиш - 23:05;
• етиб келиш - 05:10.
Тошкент — Анқара
• жўнаб кетиш - 06:30;
• етиб бориш - 09:15.
Анқарадан Тошкентга авиачипталар нархи 1,7 миллион сўмдан, Тошкентдан Анқарагача — 2,4 миллион сўмдан бошланади.
Маълумот учун, AnadoluJet бош қароргоҳи Анқарада жойлашган Turkish Airlines лойиҳаси бўлган турк авиакомпанияси. Авиакомпания паркида 59 та самолёт мавжуд бўлиб, улар 89 та йўналишга ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.
89views0replies
0

Комментарии