Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода яшаш уйида майнинг ферма ташкил қилган шахс ушланди — видео

У 14 дона майнинг қурилмасини юқори кучланишли электр энергиясига улаб, давлатга 2,6 млрд сўм зарар етказган. Шунингдек, Тошкент ва Наманганда ҳам "свет"ни ўғрилаш ҳолатлари аниқланди.

176views0replies
0

Видеодан кадр

Наманган, Тошкент ва Бухоро вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган темир эритиш ва металл ишлаб чиқариш цехи электр ҳисоблагич ўрнатмасдан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган. Мазкур цех давлат бюджетига 1,6 млрд сўм моддий зарар етказган.
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган кўп тармоқли хусусий корхонада ҳам ноқонуний ҳолатга чек қўйилган. Ташкилот томонидан юқори кучланишли электр тармоғига уланилиб, давлат бюджетига 635,5 млн сўм зарар етказилган.
Шунингдек, Бухорода электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Қайд этилишича, Бухоро шаҳрида фуқаро ўзининг яшаш уйида ноқонуний майнинг фермаси ташкил қилган. У хонадонда 14 дона майнинг қурилмасини юқори кучланишли электр энергияси ёрдамида ишлатиб келган.
Аниқланишича, мазкур хонадон соҳиби давлатга 2,6 млрд сўм зарар етказган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
176views0replies
0

Комментарии